Всего материалов в каталоге: 2
Показано материалов: 1-2

90

Мои статьи | Просмотров: 599 | Добавил: Inombek | Дата: 28.06.2014 | Комментарии (0)

Шимолий Кореяда мобил алоқа яхши ривожланмаган, у фақат мамлакат ҳудуди билан чекланган, холос. Бунинг устига уни баъзида тақиқлаб ҳам туришади.

Бироқ яқинда мамлакат Android асосидаги ўз планшетларини ишлаб чиқараётгани маълум бўлди, шундай экан, маҳаллий смартфон ҳақидаги янгилик ҳам ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаслиги керак. У мана бундай кўринишда: “North Korea Tech” блогининг муаллифи қурилманинг номи “Ариран” эканини ёзади. Яқинда ушбу смартфонлар ишлаб чиқариладиган заводга мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ташриф буюрган, шундан сўнг янгиликлар агентлиги унинг суратларини чоп этган. Хабарда ҳеч қандай техник тафсилотлар берилмаган, смартфон сенсорли дисплейга ва юқори ечимдаги камерага эга эканлиги айтилади, холос. Телефонлар Хитойда йиғилиши ҳақиқатга яқинроқ, чунки суратларда ишчилар фақат тайёр қурилмаларни текшираётгани акс этган. Бунинг устига мамлакат аҳолисига Интернетдан фойдаланишга рухсат берилиши ҳам даргумон.

Мои статьи | Просмотров: 578 | Добавил: Inombek | Дата: 28.06.2014 | Комментарии (0)