14:33 ЗУҲРА СОЛИЕВА: "ТАЛАНТЛАР ҚОЛИБ, ТАНИШ-БИЛИШГА РОЛ БЕРИШЯПТИ!" | |
![]() Зуҳра Солиева. Айтинг-чи, бу актрисачилик комик образ яратаётган яна қайси актриса бор?! Картиналарда сонияларда кўриниш бериши билан юзимизга табассум югуради. Бироқ, Солиева нимадандир норози... -Сўнгги пайтларда айрим одамлардан хафаман. Турмушга чиққанимдан бери турли гап-сўзлар тарқатишяпти. Гўяки, мен кинодаги фаолиятимни чеклаганман. Афсус бундай эмас. Кино менинг ҳаётим! Сўнгги фильмларда ғашимга тегаётгани эса, истеъдодлар қолиб, картина продюсеридан режиссёргача ўз таниш-билишларини суратга олиш билан овора. Балким, шу боис ҳам фильмлар сифати, томошабоплик суръати пасайиб бормоқда. Қанийди, менга бош рол таклиф этишса, қойилмақом ижро этиб, ҳамма киномухлисларни кинотеатрга қайтарардим (кулади). Ҳақиқатан ҳам, кўзингиз қаёқда, режиссёрлар?! Олдингиздан "оқаётган сув”нинг қадрига етсангиз, шоша-пиша яратиб, премьерадан кейин томошабин келиши муаммога айланаётган фильмларингиз ҳам қадрлироқ бўлармиди?! Жасур | |
|
Всего комментариев: 3 | |
| |