Хоразмда етиштирилаётган қовунлар довруғи азалдан оламга машҳур. Мустақиллик шарофати билан бу турдаги табиат неъмати хорижий мамлакатларга ҳам экспорт қилинмоқда, деб ёзади "Хоразм ҳақиқати" газетаси. Газетанинг хабар беришича, "Шовот Қорақум” фермер хўжалиги қиймати 17 минг АҚШ долларига тенг 35 тонна қовунни Россияга экспорт қилган бўлса, "Хоразм қовунлари” МЧЖ Жанубий Кореяга 20 тонна қовун экспорт қилган. Жамоа йил охирига қадар яна 60 тонна маҳсулотни хориж мамлакатларига етказиб бериш борасидаги хайрли ишларини қизғин давом эттирмоқда.
|