Миллий эстрадасини ривожлантириш ва мувофиқлантириш кенгаши хузуридаги ижодийкўмаклашувчи гурухлар йиғилишининг 2013 йил 13 августдаги 14-сон йиғилиш баёнига асосан Ўзбекистонда хизматкўрсатган артист Дилфуза Рахимова, "Нихол" мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев, хонанда Дилшод Рахмоновва Жасур Умиров ҳамда Уммон ва Манго гурухларининг лицензиялари қайтариб берилди. Sayyod.com хабар берилишича, лицензиялар уларнинг қўшиқлари муҳокама қилингани, бу даврда улар 5-тадан 10-тагачаВатанни мадх этувчи қўшиқлар ёзиб тақдим қилишгани ва Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги муносабати биланРеспубликамизнинг чекка худудларида иштироки, хамда ахоли билан ижодий учрашувлар ўтказганликлари сабаббўлган.
|