Фильм фантастик саргузашт жанрида. Унда онасининг хасталигига даво топиш мақсадида афсонавий меҳригиёҳ ўсимлигини излаган йигит ҳақида ҳикоя қилинади. Бош ролда Адиз Ражабов фильм воқеалари давомида мўъжизавий тош ёрдамида ўтмишга бориб келишга муваффақ бўлади. Фильмнинг премьераси декабр ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Айни кунларда "Мўъжизавий тош” фильми ўзбек ва рус тилларига дубляж қилиняпти. Ролларда — Адиз Ражабов, Алишер Абдукаримов, Ғайбулла Ҳожиев, Маъруф Отажонов... Режиссёр ва сценарий муаллифи — Баҳодир Ортиқов ва Беҳзод Раҳимжонов Ғоя муаллифи ва продюсерлар — Азиз Паттохов, Алишер Абдукаримов, Баҳром Юнусов.
|