18:29
Ўзбекистон МТЖ Фаластинни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайдаги йиғин давомида Фаластинга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари кичик ҳисобда ғалабага эришди.

Ягона гол 85-дақиқада Сардор Рашидов томонидан киритилди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, Рашидов захирадан майдонга тушган эди.

Учрашув Ўзбекистон миллий терма жамоасининг устунлиги билан бошланди. Фаластин тўлиқ ҳимояда ҳаракат қилди ва фақат биринчи бўлим ўрталарига келиб ҳужумга ўта бошлади. Миржалол Қосимов шогирдлари кўп бора гол уриш учун имкониятга эга бўлган бўлса-да, биринчи бўлимда ҳисоб очиш насиб қилмади.

Иккинчи бўлимда тажрибали Сервер Жепаров ва тезкор Сардор Рашидов майдонга туширилди. Гарчи бу ўзгариш терма жамоа ўйинини жонлантирган бўлса-да, ҳисобни очиш анча қийин бўлди. 85-дақиқага келиб, Лутфулла Тўраевнинг тўп узатишидан сўнг Сардор Рашидов дарвоза томон хавфли зарба берди. Бу зарбани дарвозабон бартараф этишга муваффақ бўлганди, аммо Сардорнинг ўзи қайтган тўпга такроран дарвоза томон йўллади ва ҳисобни очди.

Шу тариқа учрашув 1:0 ҳисобида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.

Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон - Фаластин 1:0
Гол: Сардор Рашидов 85
Дарвозабон: Элдор Суюнов
Ҳимоячилар: Акмал Шораҳмедов, Шавкат Муллажонов (Егор Кримец), Фаррух Сайфиев (Мерзляков), Анзур Исмоилов.
Ярим ҳимоячилар: Жавлон Иброҳимов, Тимур Кападзе (Жамшид Искандеров), Лутфулла Тўраев, Жасур Ҳасанов (Сервер Жепаров)
Ҳужумчилар: Воҳид Шодиев (Наврўз Олимов), Игорь Сергеев (Сардор Рашидов)

 

 

 

Манба: www.uff.uz    

Категория: SPORT YANGILIKLARI | Просмотров: 957 | Добавил: zevs | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]