22:17
Умид Искандаров аёллар образини яратишга рози бўлмайди
Сўнгги пайтларда кўплаб фильм ва клиплардаги роллари билан кўзга ташланаётган, 2012 йилнинг энг яхши актёри номига номзод бўлган Умид Искандаров "Даракчи" газетасининг "Ҳа-йўқ" саҳифаси меҳмони бўлди. Ўйлаймизки, мазкур саҳифа орқали уни яқиндан билиб оласиз.
Ҳа.
Рашк ҳар бир инсонда бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Зеро, у ҳам бир туйғу саналади. Аммо рашк ҳам меъёрида бўлиши керак. Кучли рашкнинг зарари ҳам ўзига яраша бўлади. Шахсан менга келадиган бўлсак, турмуш ўртоғимни камдан-кам ҳолатларда рашк қиламан. Сабаби, у рашк қилишимга имкон бермайди.

Ҳа.
Мен турмуш ўртоғимни бир кўришдаёқ севиб қолганман. Унинг биргина нигоҳи менда "шу қизга уйланишим керак” деган ишончни уйғотган. Ишонч шу қадар кучли эдики, танишганимиздан сўнг икки ой ўтиб тўйимиз бўлган. Мана уч йилдирки, бир оила бўлиб яшаб келяпмиз.

Ҳа.
Мен ўзимни сабрли инсонман, деб айта оламан. Сабрнинг таги роҳат эканини ҳаётимда кўп бор исботлаганман. Институтга кириш учун сабр ила тайёрланиб, тўрт йил ўқидим. Кинога кириб келишда режиссёрларнинг инжиқлигига сабр қилдим, кастингма-кастинг суратларимни кўтариб роса сарсон бўлганман. Баъзи курсдош дўстларим сингари режиссёрларнинг бир марта рад жавоби билан санъатдан воз кечганим йўқ. Ҳар нарсага фақат сабр орқали эришишимга ишонаман.

Йўқ.
Сўнгги пайтларда масъулиятли бўла олмаяпман. Кўпинча ухлаб қолиб, айтилган жойга вақтида етиб бор олмаслигим, энг катта камчиликларимдан бири. Аммо бу камчиликни бартараф этиш ҳам мумкин. Бошқа масалаларда эса шу кунгача ҳали масъулиятсизлик қилганим йўқ. Шу кунгача одамларни ишончини йўқотмаганман.

Йўқ.
Хиёнатни ҳеч қачон кечира олмайман. У инсоннинг ўзига кечирдим, деб айтсам-да, ўша хиёнаткор билан ортиқ гаплашмасликка ҳаракат қиламан.

Ҳа.
Мен ўзимни иродаси мустаҳкам инсон деб бемалол айта оламан. Иродасиз инсон ҳеч қачон актёр бўлолмаса керак. Иродаси сустлик қилиб касбидан воз кечганларни кўп кўрганман. Нафақат санъатда, балки ҳар бир касбда иродали инсонгина ютуқларга эришади.

Ҳа.
Ўзимга ишониб топширилган образни ишонарли ва маҳоратли тарзда ижро этиш учун барчасига тайёрман. Бироқ, бу бировнинг кўнглини оғритишга ёки ўз ғуруримдан воз кечишга хизмат қилиши керак эмас. Бундан ташқари, режиссёрларнинг аёл образини ўйнаб бер, деган таклифларига ҳам рози бўлолмайман. Тўғри, менинг касбим актёр, ўйнаб беришим керак. Бироқ бу қўлимдан келмайди. Биринчидан, мен аёллар пластикасини яхши чиқариб беролмайман. Иккинчидан эса, мен учун инсон қандай касбда бўлмасин, ўзлигича қолиши шарт. Бу гапим билан аёллар образида чиққан ҳамкасбларимнинг ғурурига тегишмоқчи эмасман.

Йўқ. Турмуш ўртоғимнинг санъат соҳасида ишлашига қаршилик билдираман. Бунинг сабаби, санъат ва оилани биргаликда тенг, қониқарли тарзда олиб бориш қийин. Ўзимни мисол қилишим мумкин. Касбим тақозоси билан уззу кун тасвирга олиш майдончасида бўлганим сабаб, баъзида уйга кам келаман. Оиламга кам вақт ажратаман. Бу аёл кишига тўғри келмайдиган ҳолат. Аёл аввало оиласи, турмуш ўртоғига меҳр бериши ва унга эътиборли бўлиши шарт. Агар турмуш ўртоғим, мен билан бирга санъат соҳасида ишласа уйда ким ўтиради?

ФАКТ:
· Умид Искандаров 1980 йилнинг 24 сентябрида Тошкент шаҳрида туғилган.
· 2005 йилда ҳозирги Маданият ва Санъат институтига ўқишга кириб, уни муваффақиятли тамомлаган.
· Шу кунга қадар кинода 20 тадан зиёд, клипда эса 60 тадан кўпроқ рол ижро этган.

Категория: SHOU-BIZNES | Просмотров: 1132 | Добавил: Admin | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 3
3 Zafar_Nazarov  
0
togri qiladde

2 oglenovskiy  
0
Ntvga osangxam wu bola RNTV ga osangaxam wu bolla Uzbdaxam wu yowlardaxam Markazdaxam wu TV ni u4irib quysangxam wu (money)

1 Rustam4567  
0
Омад

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]