16:54
ТОЖ МАҲАЛ ЭНДИ ИККИТАБЎЛАДИ!? ДУБАЙНИНГ ПУХТАЎЙЛАНГАН ЯНГИ БИЗНЕСИҲАҚИДА...
Тож Маҳал – Ҳиндистоннинг 
тасаввур қилишда кўз 
олдимизга келадиган биринчи 
иморат. Дунёда шу орқали 
имидж ясаб олган мамлакатга 
энди рақиб ҳам топилди! 
Одамлар сони бўйича уларни 
рўйхатга олишга ҳам 
қийналаётган катта 
мамлакатга кичкина бир 
амирлик бўйлашади: тўғри 
Тож Маҳалнинг асл нусхаси 
Бобурийлар авлоди - Шоҳ 
Жаҳон томонидан бир неча 
асрлар олдин йиллар 
давомида дунёнинг турли 
нуқталаридан энг моҳир 
усталарининг меҳнатлари ила 
Аграда бунёд этилган 
бунёдкорлик "асар”и ўша 
асрлардан бери Ҳиндистонга 
сайёҳларни дарёдек оқиб 
боришига сабаб бўлиб 
келади. Дунёнинг етти 
мўъжизасидан бири 
ҳисобланган бу муҳташам 
мақбарани Ерда билмайдиган 
одам топилмаса ҳам керак. 
Болливуд киноларининг 
минглабида Тож Маҳални 
кўриш мумкин. Дунёда 
муҳаббат учун яратилган 
бундан гўзал иморат 
бормикан? 
Энди мавзуга қайтсак. БАА 
Дубай шаҳрида шу машҳур 
обидани асос қилиб, йирик 
лойиҳага қўл урди. "Янги 
муҳаббат шаҳри” деб 
номланган мажмуа анча 
олдин битирилиши лозим эди. 
Бироқ, жаҳон иқтисодий 
инқирози ишнинг "бел”ига 
тепди. Лойиҳа дунёнинг 
диққатини тортиши шубҳасиз. 
Биринчидан, сарфланажак 
пул миқдори билан ҳаммани 
ҳайратга солса, иккинчидан 
"шаҳарча”нинг жуда кўп 
шов-шувларга бойлиги билан! 
Тож Маҳалнинг замонавий 
нусхаси аслидан анча катта 
бўлиб, унинг қурилишига 1 
миллиард доллар 
ажратилган! Ерда энг баланд 
бинони – Бурж Халифани 
барпо этиш учун амирлик 
шунча миқдорда пул 
сарфлаганди! 
ФАКТЛАР: 
-Тож Маҳал атрофида 
меҳмонхона, шоппинг 
марказлари ва яна ўнлаб 
кўнгил очар марказлар 
қурилади. 
-Буюк Хитой деворида юриб 
зериксангиз, Эйфель 
минорасига чиқиб, шаҳарни 
кўздан кечирасиз, ундан ҳам 
тўйсангиз, Қоҳирадаги учта 
йирик Пирамиданинг кўркам 
ва замонавий нусхалари 
сизни қарши олади...Мисрда 
пирамидалар ичига 
фиръавнлар қабрини кўриш 
учун тер тўкиб, ҳаллослаб 
кирсангиз, Дубай 
пирамидалари сизни салқин 
шаббода билан сийлаб, йирик 
савдо дўконлари сари 
чорлайди! 
-Лас-Вегасда анча йиллар 
олдин қурилган шунга ўхшаш 
лойиҳа Дубайники олдида ер 
тишлаб қолиши ҳақида 
айтишмоқда. Дубай умумий 
лойиҳа учун 4,6 миллиард 
доллар маблағ атаб қўйган. 
-2003 йилда яхши ниятлар 
билан бошланган йирик 
қурилиш лойиҳаси 2008 йилга 
келиб жаҳон иқтисодий 
инқирози туфайли 
тўхтатилганди. Мана яна янги 
нафас билан иш бошланди! 
-300 кишилик меҳмонхона 
айвонидан дунёнинг энг гўзал 
биноларини кўриб, 
роҳатланишга муваффақ 
бўласиз! 
Каминага қолса, 2014 йилда 
тўлиқ битказилиб, 
фойдаланишга 
топширилажак "Янги 
муҳаббат шаҳарчаси” 
Дубайнинг пухта ўйланган 
янги бизнеси сифатида 
эътироф этаман. 
Ҳиндистоннинг энг буюк ва 
машҳур тарихий обидасини 
кўриш орзу, бироқ, Дубай 
"Тож”ини кўришга бўлган 
иштиёқ эса кун сайин 
ортмоқда. Аввалоси, буюк 
бунёдкорлик "асари” йирик 
ва замонавий кўринишда 
қандай бўлади? У улашадиган 
ҳайрат-чи? Назаримда, Аграга 
боражак сайёҳлар оқимининг 
ўзани амирликнинг қумда 
қурилган шаҳри томон 
ўзгаради. Балки, 
"ҳайратланарли Ҳиндистон” 
ўлкасига қўшимча ва текин 
реклама ҳам бўлар?! Яна ким 
билади дейсиз... Дарвоқе, 
дунёда суратга олинмаган 
жойи қолмаган Болливуд 
киносаноати учун янги маскан 
– Дубай "Тож”и жуда маъқул 
келар!? Нима бўлганда ҳам, 
сўнгги йилларда Дубай қойил 
қолдиришни уддаламоқда. Бу 
лойиҳасига ҳам шак шубҳа 
йўқ! Насиб этса, 2014 йил 
"Янги муҳаббат шаҳарчаси” 
очилишидан эксклюзив 
репортажни ҳукмингизга 
ҳавола этамиз. Орзуга айб 
йўқ...Тож Маҳалнинг аслини 
кўриш насиб этган, 
нусхасидан ҳайратланиш ҳам 
тақдирга битилган бўлса, не 
ажаб?
Категория: DUNYO YANGILIKLARI | Просмотров: 1377 | Добавил: Zokir1994 | Рейтинг: 3.5/2
Всего комментариев: 3
3 voy_uz_erkasi  
0
Nu

2 voy_uz_erkasi  
0
Omad

1 voy_uz_erkasi  
0
Rahmat mal un

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]