17:01 Суд 31 килограммлик таксанинг тақдирини ҳал қилади | |
![]() Орегон штатида суд Оби лақабли семириб кетган такса зотли кучук ҳақидаги аризани кўриб чиқди. Oregon Dachshund Rescue номли таксаларга ёрдам маркази раҳбари Женнел Ранган ва Обининг эгаси Нора Ванатта кучукни бўлиша олишмагани бу ишга ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларининг аралашишига сабаб бўлди. Айни дамда 31 кг вазнга эга Оби ҳақида ҳикоя сентябрь ойининг ўрталарида Америка матбуоти саҳифаларида эълон қилинган эди. Ўшанда хабар берилишича, семиз кучукни эгаларидан тортиб олишган ва Oregon Dachshund Rescue марказига келтиришган. Марказда Оби учун янги уй топиш ишлари бошланиб кетган. Кучук саховатли инсонлар қўлига топширилиши ҳақидаги эълонга Нора Ванатта жавоб бериб, таксани ўз қарамоғига олган. Яқинда аёл Обини парҳезда боқаётганини маэулм қилди. Шундан сўнг Ранган судга мурожаат қилиб, Ванатта итнинг расман эгаси бўлмагани учун унинг тақдирини ҳал қилолмаслигини қайд этган. Натижада суд барибир Ванатта томонида бўлди ва унга семиз итга вақтинчалик ғамхўрлик қилишга ижозат берди. Бироқ, суд ўз қарорини ўзгартириши ва аёллар ўртасидаги низо яна янгиланиши мумкин. Судга тайёргарлик бир неча ойга чўзилиши мумкин. Гап шундаки, у томонда ҳам, бу томонда ҳам Оби вазиятини аниқлаштирувчи қоғозлар йўқ. Аёллар ўртасида қисман сақланиб қолган ёзишма мавжуд бўлса-да, Ванатта ва Oregon Dachshund Rescue маркази эгаси ўртасида расмий ҳужжатлар имзоланмаган. Таксаларга ёрдам бериш маркази вакилларининг фикрича, Оби махсус ғамхўрликка муҳтож – уни кардиолог ва диетолог текшириш лозим. Мутахассислар кучукни нафақат овқатлантириш тизимини ўзгартириш, балки семизликдан даволаш лозим, деб уқтиришмоқда. Ванаттанинг ўзи эса такса билан ҳаммаси жойидалигини, вазн ташлаш борасида муваффақиятга эришаётгани ва янги соҳибаси билан ўзини яхши ҳис қилаётганини таъкидламоқда. Мутахассисларнинг фикрича, таксаларнинг одатдаги вазни 6,5 кг дан 9 кг гача боради. 7 кг вазн таксалар учун энг идеал ҳисобланади. | |
|
Всего комментариев: 5 | ||||||
| ||||||