Америка ОАВларида Шварценеггер ҳатто ўз рафиқасини ҳам тартибга чақира олмаслиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Папараццилар Шварценеггернинг рафиқаси Мария Шрайверни автомобил бошқариб кетаётган вақтда уяли телефонда суҳбатлашаётганини суратга олишган.  Ўтган йили Калифорния губернатори телефонни қўлда тутиб фойдаланган ҳолда автомобилни бошқаришни таъқиқловчи қонун қабул қилган эди. Бу губернатор рафиқасининг қонунни бузаётган ҳолда иккинчи бор «қўлга тушиши» бўлди.«TMZ» нашрининг таъкидлашича, Шрайвер биринчи бор 20 доллар, иккинчисида эса 50 долларгача жарима тўлаши мумкин эди. Журналистлар Шрайвердан изоҳ олишга ҳаракат қилиб кўрганлар, лекин на аёлнинг ўзи ва на унинг ёрдамчилари улар билан гаплашишни истамаган. Ўтган йилги сурат газеталарда чоп этилганда Шварценеггер «зудлик билан чора кўришга» ваъда берган эди. Лекин бу кўрилган чоралар етарли эмасга ўхшайди.Шрайвер эри томонидан қабул қилинган қонунларга бўйсунмасликни давом эттирмоқда.
|