22:32
Сардор Мамадалиев “Самандар, қаландар...”
Сардор Мамадалиев "Самандар, қаландар...” дея ўзбек санъатида танила олди. "Истиқлол”да концерт бериб, машҳурлигини юқорилатган хонанданинг ошиғи олчи. Тўйлари кўпайган. Яқинда у берган маълумотга кўра, озорбайжонлик бир хонанда "Сени ҳеч ким севолмайди менингдек” қўшиғини рухсатсиз куйлаган. Қўшиқ муаллифи Охунжон Мадалиев деб кўрсатилгани эса Сардорга қаттиқ ботган. "Ахир у айнан мен куйлаган қўшиқ сўзларини озорбайжон тилига ўгириб куйлаган. Охунжон Мадалиевнинг қўшиғи умуман бошқа. Бир хил шеърга куйлаганимиз билан қўшиқларимиз ҳар хил-ку! Менга муаллифлик ҳуқуқи бўйича пул ундириш ҳақида ҳам маслаҳат беришди. Бу маслаҳатни рад этдим. Муаллифни аниқ кўрсатсин-да”- дейди Мамадалиев. Хулоса шуки, озорбайжон куйчисининг қўшиғини тинглаб, ўзбек хонандаси ўғирлабди деган фикрга борманг! 

Jasur
Категория: SHOU-BIZNES | Просмотров: 1671 | Добавил: zevs | Рейтинг: 3.8/5
Всего комментариев: 1
1 Uzbekistan  
0
Tanimiman nu baribir omad

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]