Миш-мишларга хонанданинг ўзи ойдинлик киритди.
Таҳририятимизга таниқли санъаткорлар билан боғлиқ саволлар билан кўплаб қўнғироқлар бўлади. Уларга имкон қадар тез ва аниқ жавоб қайтаришга харакат қиламиз. Ана шундай мурожаатлардан бири хонанда Рухшона билан боғлиқ эди. Қуйида ушбу саволга жавоб билан танишишингиз мумкин.
Мухлис: "Хонанда Рухшонанинг мухлисиман. Сўнгги пайтларда Рухшона "Akfa-media”дан кетганмиш” деган гапларни кўп эшитяпман. Ростдан ҳам шундайми?"
Баҳром Абдуллаев, Тошкент
Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат бир неча йил аввал хонандалар Зиёда, Ойбек ва Нигораларнинг ижодларида ҳам кузатилганди. Тарқалган гап-сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида Рухшона билан боғландик.
Рухшона: "Бу гапни биринчи марта эшитиб турибман, "Akfa-media”дан кетганим йўқ ва кетиш ниятида ҳам эмасман".
Рухшонанинг сўзлари қанчалик рост ёки ёлғонлигини вақт кўрсатади. Чунки хонанда Зиёда ҳам "Akfa-media”дан кетганини аввал сир тутганди...
|