Ёмғир ёғиши унга илҳом бағишлайди ва дилтортар наволар янграй бошлайди. Германиянинг Дрезден шаҳрида муҳандислар ва мусиқашунослар ҳамкорлигида ўзига хос "жонли” бино бунёд қилинган. "Neustadt Kunsthofpassage” номли ушбу иншоот ёмғир ёққан кунлари шаҳар аҳлига бепул мусиқий дастурни тақдим этади. Ҳаво ўзгариб, осмондан ёмғир томчилай бошлаши билан бинодан турли куй-қўшиқлар таралади. Шу боис, кучли ёғингарчилик кунларида ҳам дрезденликларнинг кайфияти чоғ бўлади дейиш мумкин. Тиниб-тинчимас сайёҳлар эса ёмғирлар мавсумида хеч иккиланмай Дрезден шаҳрига йўл олишади.
|