20:30
РАҲМАТУЛЛАЕВ: "ОМАДИМ КЕЛМАДИ"!
РАҲМАТУЛЛАЕВ: "ОМАДИМ КЕЛМАДИ"!

Раҳматуллаевнинг омади келмадими? Бу савол туғилишига сабаб, хонанданинг янги таронаси. "Омадим келмади”. Қизиқ, хонанда нимадан норизо? Ҳар ҳолда, санъатдаги омадидан бўлмаса керак. Ахир, қанча эътибор бўлса, барини ўзига қаратиб бўлди-ку?! Назаримизда, тарона севгидан омади чопмаганларга аталган бўлса керак. Қўшиқлари ремейк эмас, плагиат дея танқид остига олинаётгани билан хонанда кўтаринки руҳиятда ижодини давом эттиряпти. У виждонига таяниб, иш тутганига ишонади. Янги тарона мусиқасини Аҳмад Тожиматов ва ўзи басталади! Тинмай хитлар яратаётган Раҳматуллаевнинг "Чопмаган омади” ҳам чакки чиқмас! "Омадим келмади”нинг омади чопса керак-ов!? Нима дедингиз?

Дарвоқе, севимли хонандангизни Навоий шаҳрида 23-май куни "Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари фестивалининг очилиши маросимида қарши олинг!

***



ТОҲИР СОДИҚОВ КОНЦЕРТ ЧАРЧОҚЛАРИНИ ЯНА ДУБАЙДА ЧИҚАРМОҚЧИ!

Тоҳир Содиқов лазер шоусидан кейин йиғилиб қолган чарчоқларини Дубайда чиқариб келишга қарор қилди. "Дубайсевар”лар рўйхатининг бошида айнан шу санъаткор турса, ҳеч кимда шубҳа бўлмаса ҳам керак. Тинмай клиплар суратга олдиради, клип учун Дубайда модел қизлар излайди, Дубайнинг энг ёрқин жойларида тушган фотосуратларини танишув сайтларига "михлайди”...Хуллас, яна бир янги клип "саҳродаги шаҳар”да яратилса, ҳеч ажабланманг! Илҳом париси, кимга қандай дейдилар...

***



ИЗЗАТ ИБРАГИМОВНИНГ "БИР ЖУФТ ЮРАК"И!

Иззат Ибрагимовдан янги тарона: "Бир жуфт юрак”. Баҳодир Зокиров мусиқаси, Ибрагим Жиянов шеъри билан яратилган қўшиқ ёш оилаларнинг ҳаёт йўлида жуда асқотади. Қандай қилиб дейсизми? Тинглаганда биласиз. Хонанданинг эътирофича, "Бир жуфт юрак” Мустаҳкам оила йилига муносиб туҳфа!

***



ЗИЁДАДАН "ҲАЛИ-ҲАЛИ"!

Зиёданинг янги клипи "Ҳали-ҳали” деб номланади. Гавҳар Шарипова шеъри, Жаъфарбек мусиқаси билан куйланган қўшиққа клипмейкер Нозим Жумаев ажойиб видеокетма-кетлик яратмоқда!

Барча янгиликлар муаллифи: Жасур
Категория: SHOU-BIZNES | Просмотров: 1534 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 3
3 JANOB  
0
Omad

2 Zarina0606  
0
hm omad.

1 JANOB  
0
Hammasiga omad.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]