16:01
Нилуфар Усмонова: "Ватаним байроғи ҳаяжонимни енгишга ёрдам берди"
Яқинда Туркиянинг Эскишеҳир шаҳрида бўлиб ўтган "Туркнигоҳ-2013” танловида финалга чиқиб, 11-ўринни эгаллаган санъаткоримиз Нилуфар Усмонова ўз ҳаяжони билан билан бўлишди.

"Юртимиз байроғини шу саҳнада ҳилпирашини илк кунлардан орзу қилгандим. "Туркнигоҳ" мен учун катта сабоқ бўлди. Жуда ҳаяжонландим. Биринчи келган кунимиздан машқ жараёнлари бошланди. Ҳар бир репетицияда бир қўшиқни жами 8 маротаба жонли ижро этдим. Бу эса овозимга катта таъсири қилди. Очиғини айтсам, биз тўйларда фонаграммадан фойдаланишга ўрганиб қолганмиз. Кўп жойларда аппаратура жонли ижрога мослаштирилмаган. Шу сабабли жонли ижрога овозим ўрганмаган ва ана шу тажрибасизлик менга панд берди. Илк марта дунё миқёсидаги конкурсда иштирок этаётганим ва 300 миллион одам томоша қилаётганини билиб, саҳнага чиқиш ишонинг, жуда катта ҳаяжон эди”, дея интервью берди санъаткор Shov-Shuv.uz мухбирига.

"У ерга ташриф буюрган ўзбекистонлик талабаларимизга, элчихона вакилларига ва муҳлисларимга, мени қўллаб-қувватлаган дўстларимга ўз ҳурмат ва эҳтиромимни билдираман. Мен учун асосийси, иштирок эди.

Саҳнада катта ҳаяжон бўлди, аммо кези келганда айтиш жоизки, саҳнада ҳаяжонланган дақиқаларимда фақат бизни байроқни кўтариб турган ватандошларимизга қараб куйладим, чунки айнан мана шу нарса руҳиятимни кўтариб турди, улар тарафдан келган ватанпарварлик ҳисси мени қўллаб турди. Ҳаммага ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан”.

Дарвоқе, Нилуфар "Туркнигоҳ- 2013” ғолиби Фарид Ҳасанов билан яқин кунларда дуэт ижро этиб, клип олишни режалаштирганини ҳам маълум қилди.
Категория: SHOU-BIZNES | Просмотров: 678 | Добавил: Inombek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]