09:54 Миржалол Қосимов Хитой ва Жанубий Кореяга қарши таркибни эълон қилди | |
![]() Миллий терма жамоа бош мураббийи Хитойга қарши ўйинга жўнаб кетиш олдидан терма жамоага жами 23 нафар футболчини жалб этган. Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоа Тошкентдаги икки кунлик машғулотлардан сўнг 4 июнь куни Хитойга учиб кетади. Хабарингиз бор, Қосимов шогирдлари 6 июнь куни Хитойнинг Хаххот шаҳрида Хитой миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Хитойга қарши учрашувдан сўнг Қосимов шогирдлари ЖЧ-2014 саралаши 9 туридан ўрин олган учрашувда 11 июнь куни сафарда Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувда иштирок этиш учун 8 июнь куни Хитойдан Жанубий Корея пойтахти Сеулга йўл олади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлари учун чақирилган футболчилари рўйхати: Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров («Бунёдкор») Муроджон Зуҳуров («Бунёдкор») Сардор Қобулжонов («Бухоро») Ҳимоячилар: Шохруҳ Гадоев («Насаф») Виталий Денисов («Локомотив» Москва) Артем Филипосян («Бунёдкор») Акмал Шораҳмедов («Бунёдкор») Шавкат Муллажонов («Лиаонинг Вофин») Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай») Ислом Тўхтахўжаев(«Локомотив») Ислом Иномов(«Локомотив») Ярим ҳимоячилар: Олег Зотеев («Бунёдкор») Жасур Ҳасанов («Бунёдкор») Фозил Мусаев («Бунёдкор») Сервер Жепаров («Сеонгнам Ильва Чунма») Азиз Ҳайдаров («Аш Шабоб» Дубай) Одил Аҳмедов («Анжи») Темур Кападзе («Актобе) Санжар Турсунов(«Локомотив») Ҳужумчилар: Улуғбек Бақоев («Иртиш») Александр Гейнрих («Актобе») Фарҳод Тожиев («Локомотив») Баҳодир Насимов («Нефтчи» Баку | |
|
Всего комментариев: 1 | |
| |