21:42
"Kulgu Choyhonasi" bugungi sonda....

– Чекишнинг зарари аниқ исботланди. Чеккани чиққанимда шерикларим менинг чучварамни еб қўйишибди.
* * * 
Компьютер ёрдамида энг тез пул ишлаш усули ўша компьютернинг ўзини сотишдир.
* * * 
– Амаки, дадам айтдилар, арақ очадиган бурама очқичингизни бериб тураркансиз.
– Дадангга айт, очқични олиб ҳозир етиб бораман.
* * * 
Ўғри махсус калит билан эшикни очмоқда. Шу пайт рўпарадаги эшик секин очилди ва қўшни мўралаб шивирлади:
– Пуллари шкафнинг тагида, тиллаларни эса аквариум орқасига яширишган.
* * * 
Яҳудийдан сўрашди:
– Нега товуғингнинг бир оёғи йўқ?
– Кекса онам ўлим тўшагида ётганида товуқ шўрва ичгиси келаётганини айтганди. Туппа-тузук тухум туғиб турган товуқни бутунлай сўйиб юборишга кўзим қиймади...
* * * 
Хотин эрига:
– Қўшнилар негадир жанжаллашмай қўйишди, овозлари чиқмаяпти.
– Уришиб қолишгандир-да...
* * * 
– Қўшни, эрингиз кундан-кунга озиб кетяпти-я.
– У ҳар куни балиқ тутишга боряпти. Нимани тутиб келтирса, ўшани едиряпман.
* * * 
Пойабзал тузатиш устахонасида:
– Уста, этигимни тикиб қўяман дегандингиз.
– Икки минг сўм тўлаб олиб кетаверинг.
– Яхши-ку, биз сиз билан тўрт мингга келишгандик.
– Гап шундаки, мен этигингизнинг бир пойини йўқотиб қўйдим.
* * * 
– Итимни кўрмадингизми, оппоққина, момиққина эди, роса чиройли акилларди...
– Кичкинагина, бир тепса ўн метрга учиб кетадиган эдими? Йўқ, кўрмадим.
* * * 
Икки ўртоқ аёзли кунда сайр қилишмоқда. Бири катта ит етаклаб олган.
– Совқотдингми?
– Ҳа...
– Қизишни хоҳлайсанми?
– Жудаям...
– Бос, Олапар!
* * * 
Мезбон меҳмонга қараб:
– Қани, сариёғни нонга суртиб енг, роса мазали.
– Раҳмат.
– Нонга суртиб еяқолинг сариёғни...
– Раҳмат, мана еябман-ку, ҳақиқатан ҳам жуда мазали экан.
– Сиз суртиб емаяпсиз, килолаб қўшиб еяпсиз, суртиб енг!
* * * 
– Қазингиз жуда ширин экан.
– Тойчоқ гўштидан тайёрланган-да.
– Ичидан темир бўлаклари чиққанини айтмаса...
– Ҳа-а... Хотиним тойчоқнинг тақасини олиб ташлашни унутибди.

Категория: QIZIQ MALUMOT | Просмотров: 2194 | Добавил: zevs | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 4
4 voy_uz_erkasi  
0
hm

3 voy_uz_erkasi  
0
hm

2 voy_uz_erkasi  
0
hm

1 voy_uz_erkasi  
0
urre man 1

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]