14:56 Kulgu choyhanasi: davom etadi~! | |
![]() – Ҳа, бор. – Ўшани ўчириб ташла! * * * – Кечирасиз, Тошкент поезди қаерда турибди? – Кетиб бўлди. – Ие, қаёққа кетди? * * * Ўғил болалар учун: Янги йил байрами тўғрисида ўйлай бошлаганингизда кўз ўнгингизда биринчи навбатда Қорбобо эмас, Қорқиз пайдо бўлдими, билингки, болалик поёнига етди. * * * Бокс. Танаффус пайти: – Рақибингни боплаб қўрқитдинг-да! – Йўғ-е, қанақасига? – У сени уриб ўлдириб қўйдим, деб ўйлади. * * * – Негадир уч кундан буён ишлагим келмайди... – Демак, бугун чоршанба эканда. * * * Эълон: "Жуда ақлли ит йўқолиб қолди. Қоплон! Эълонни ўқиётган бўлсанг, тезроқ уйга қайт!” * * * Ҳурматли қизлар! Жамоат транспортида бирорта йигит сиз томонга диққат билан қараб турганини сезсангиз, дарҳол ҳаяжонга тушманг! Йигит ортингиздаги транспорт йўналиши чизилган қоғозга қараб турган бўлиши мумкин. * * * Хитой билан қирғиз учрашиб қолишди. Хитой сўради: – Сизларда қанча аҳоли бор? – Беш миллион. – Зўр-ку! Ҳаммаларинг бир-бирларингни танисаларинг керак-а?.. * * * Пашшалар ҳам жуда айёр бўлиб кетишган. Учиб келиб каравотнинг четига қўнишади. Кейин эшитиб қолмаслигимиз учун буёғига юриб келиб чақиб кетишади. * * * Арақ заводи янги шиор билан чиқди: "Чекишни ташлаймиз! Чекиш нафақат соғликка, балки оила бюджетига ҳам катта зарар етказади!” * * * Ҳаёт уч хил сценарий асосида кечади: 1. Хотин кетиб қолганда: Реалист: Оилавий ҳаётим адо бўлди... Пессимист: Ҳаётим адо бўлди... Оптимист: Рўзғор ташвишлари адо бўлди... 2. Уйи портлаб кетганда: Реалист: Милицияга қўнғироқ қилиш керак! Пессимист: Энди аниқ адо бўламан... Оптимист: Мени телевизорда кўрсатишади! 3. Қулоқ эшитмай қолганда: Реалист: Энди ҳеч қачон эшита олмасам керак... Пессимист: Энди ҳеч қачон гаплаша олмасам керак... Оптимист: Энди ҳеч қачон "Уммон”ни эшитмайман! | |
|
Всего комментариев: 13 | 1 2 » | ||||||||
| |||||||||
1-10 11-13 | |||||||||