21:33
"Kulgu choyhana"mizning bugungi sonida.

Ярим кечаси соат 2 да телефон жиринглади:
– Ухлаётувдингми?
– Йўқ, жин урсин! Сени қачон телефон қиларкан, деб кутиб тургандим!!!
* * * 
Болтасини кўтарган жаллод кундага боши қўйилган маҳкумга деди:
– Бошингни қимирлатма, яна қўл-пўлингга тегиб кетмасин.
* * * 
Ҳайвонот боғида:
– Бу Африка фили, буниси эса Ҳиндистон фили.
– Иккисининг нима фарқи бор?
– Жуда катта фарқи бор. Африкалик филнинг исми Бобо, ҳинд филиники эса Рам.
* * * 
Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи "Чиябўри” ташкилотининг фикрича, ҳайвонларни териси учун ўлдириш бориб турган шафқатсизликдир. Уларни тутиш ва терисини шилиб олиб, яна озодликка чиқариб юбориш лозим.
* * * 
Йигит билан қиз ўриндиқда хаёл суриб ўтиришибди. Қиз йигитдан сўради:
– Нима ҳақида ўйлаяпсан?
– Сен нимани ўйлаётган бўлсанг мен ҳам шу ҳақида ўйлаяпман.
– Хаёлингга ҳам келтира кўрма, дод солиб бақираман!
* * * 
Тўрдаги олтин балиқ чолдан сўради:
– Кампиринг ҳали тирикми?
– Ҳа, тирик.
– Мени қовуриб еявер.
* * * 
Судда:
– Ўғирлик қилаётганингизда хотинингиз, бола-чақангиз борлигини ўйламадингизми?
– Ўйлаганим учун ўғирлик қилдим-да, жаноб судья.
* * * 
Судда:
– Нега ҳамма ўғирликларни бир ўзингиз қилгансиз?
– Бу замонда инсофли шерик топиш ҳам муаммо бўлиб қолди, жаноб судья.
* * * 
Судда:
– Сиз бир ҳафта ичида тўққиз марта ўғирлик қилибсиз. Қандай қилиб бунга эришдингиз?
– Туну кун тиним билмай ишладим, жаноб судья. Агар ҳамма ҳам мен каби ўз касбини севганида, жон куйдирганида эди, анча ривожланиб кетган бўлардик.
* * * 
Икки дўст суҳбати:
– Мен хотинимдан ташқари бирор бир аёлга қиё боқмаганман. Сен ҳам шундай деб айта оласанми?
– Айта оламан. Фақат бу гапни гапирганда бунчалик жиддий туролмайман, холос.
* * * 
1943 йил. Концлагер. Карнай орқали эълон қилинмоқда: "Бугун яҳудийлар билан лўлилар ўртасида сузиш мусобақаси бўлиб ўтади. Яҳудийлар қора, лўлилар сариқ қалпоқда сузадилар. Сувдаги тимсоҳларда эса ҳеч қанақа қалпоқлар бўлмайди”. 
* * *
Икки одамхўр масхарабозни тутиб олишди. Кейин ея бошлашди. Тугатаётганларида бири иккинчисига деди:
– Билмадим, бунинг нимаси кулгили экан...

Категория: QIZIQ MALUMOT | Просмотров: 1532 | Добавил: zevs | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 5
5 Zafar_Nazarov  
0
vashe super ekan

4 voy_uz_erkasi  
0
Yana bomi?

3 voy_uz_erkasi  
0
Raxmat mal un

2 voy_uz_erkasi  
0
Gap yö qoyil

1 voy_uz_erkasi  
0
Uaxaxaxaxaxaxa

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]