10:32 Хонанда Жамшид Абдуазимовнинг қарзини "Шод" гуруҳи тўламоқда | |
![]() Бу масалага аниқлик киритиш мақсадида Жамшид Абдуазимовга қўнғироқ қилдик, гўшакни хонанданинг продюсери Саъдулла Азимов кўтарди. Саъдулла Азимов: — Очиғини айтсам, бу масала юзасидан кўнғироқлар жуда кўп бўляпти. Шунинг учун қўнғироқларга жавоб бермаяпман. Гап шундаки, Жамшид мени жуда ноқулай вазиятга солиб кетди. Айтсам ишонишмайди, аммо Жамшид ҳозир Хитой сафарида маза қилиб юрибди. Айтишича, Хитойдан сўнг Англияга чемпионлар лигасида "Боруссия Дортмунд” ва "Бавария”нинг ўйинини томоша қилиш учун кетар эмиш (!). Мен эса нима қилишни билмай уялганимдан ҳаммадан қочиб юрибман... Яхшиямки "Шод” гуруҳи бор экан. Хизмат пулларини олдиндан олиб қўйган тўйларга Жамшиднинг ўрнига боришяпти. | |
|
Всего комментариев: 1 | ||
| ||