Ёш истеъдодли хонада Мустафо мухлисларига янги қўшиқ ва унга ишланган видеоклип тақдим этиш тарадудида. "Лилали” ёхуд "Назаринг” қўшиғи ва унга ишланган видеоклип шахсан каминага манзур келди. Ёр хажрида ёниб , қоялардан ўтиб, чиройли автомашинасида ўзини жарликка улоқтиришга ҳам тайёр Мустафонинг ушбу ижод махсули, сизга манзур келишига ишонамиз.