Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти - the-uff.com интернет-нашрига "Clone Security" хакерлик гуруҳи томонидан ҳужум уюштирилди.
Бунинг оқибатида мазкур сайтнинг бош саҳифасида бош мураббий Миржалол Қосимовнинг сурати билан бирга «TJ JCHga chiqolmapti… Ha Chiqolmadiyamda!» ва «Автогол зўр чиқди-а?» деган ёзувлар пайдо бўлган. Маълум бўлишича, хакерлар федерация сайти, Твиттердаги барча аккуантлари ва электрон почта манзилларини бузишган. Ҳозирда федерация сайтидан ушбу тасвир олиб ташланган, бироқ техник носозлик ҳамон мавжуд. Сайтдаги биронта материалдан фойдаланиш имконсизлигича қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш босқичи доирасида сафарда Жанубий Корея терма жамоасига имкониятни бой бериб, муддатидан олдин ЖЧга чиқиш имкониятидан фойдалана олмаганди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Акмал Шораҳмедовнинг автоголи Кореянинг ғалабасини таъминлади.

|