09:33 "қизғаниб" бир-бири билан пойга ўйнамоқда. | |
![]() Бу ҳақда сайтимиз ўқувчиларидан бири Т.Юлдашева хабар қилади. У йўлочиларга 95-автобус маршрутидан эҳтиёт бўлишни маслахат берган. "Бугун эрталаб (09.04.2013) 152-маршрутда ишга кетаётганимда, Тошкент Диснейленди олдидан бошлаб, 95-автобус билан 152-маршрутка ўртасида «жиддий» пойга бошланиб кетди", деб ёзади воқеа иштирокчиси. - Бизнинг транспорт ҳам анойи эмас экан, бироқ 95-автобус беадаб ҳайдовчисининг қилган иши ҳеч қандай қуюшқонга сиғмайди. Пойга ўйнашга кўпчилик ўрганган кўринади... Светофорда 152-маршрут 95нинг орқасида тўхтади. Ақлини еган 95-автобус хайдовчиси эса бизнинг транспорт ундан янада узоқлашиши учун бирдан орқага тисланди. Бу ҳали ҳолваси - деб давом этади Т.Юлдашева. - Автобуслар қўзғалганида эса (Муртазаева кўчаси, 15- шаҳар шифохонаси яқинида) «95» бизни яна олдинга ўтказмай, сиқувга олди. Бу ҳаракатнинг ҳаммаси юқори тезликда содир этилмоқда!!!!!!!!!!! Мен табиатан анча вазмин бўла туриб ҳам бу ҳолатга чидай олмадим: фотоаппаратимни чиқариб, «95»ни, унинг рақамини ва ахлоқсиз ҳайдовчисини суратга олдим. Шунингдек, эътиборимни тортган айрим ЙПХ ходимларини ҳам фотоқурилмам хотирасига мухрлаб қўйишни лозим деб топдим: «95» Пушкин кўчасида қизил чироқдан УЧИБ ўтиб кетаётганида, ЙПХ ходимлари велосипедчи билан овора эдилар. Бинобарин, бу ҳолат «95»нинг биринчи марта қизилни «кўрмай қолиши» эмас эди. Ўша вақт мендаги қахр-ғазабнинг чек-чегараси кўринмай қолди. Ўзимни тия олмай, 8-автопаркка қўнғироқ қилдим ва ҳаммасини оқизмай-томизмай айтиб бердим. Шуниси кулгилики, улар ҳайдовчилар билан тушунтириш ишлари ҳам ўтказиб турар эканлар... Қоидабузарликка йўл қўйган ҳайдовчиларни пул билан жазолашни, аниқроғи, мазкур бедаблик учун жарима солишга ваъда беришди. Аммо бундай чоранинг фойдаси бўлармикин? Жарима ҳайдовчини баттар қутиртиради, деб қўрқаман. Шахсан мен бундан кейин «95»га бошқа қадам босмайман. Беҳазил, жуда қўрқдим! | |
|
Всего комментариев: 3 | ||
| ||