06:59
III “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофорумидан учинчи репортаж
20 октябр куни соат 10:00 да Фонд форум биносига 19 октябр 19:00 да бўлиб ўтган III "Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофорумининг очилиш маросимидан улкан таассуротлар, янги-янги ғояларнинг гувоҳи бўлиб қайтган журналистлар ҳамда Кинофорум қатнашчилари ва меҳмонлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманини кинофорум директори Акбар Ҳакимов очиб берди ва меҳмонлар билан таништирди.

Матбуот анжуманида машҳур ҳинд актёри ҳамда режиссёри Умеш Мехра, ҳинд фильмларидаги салбий ролларни маҳорат билан ижро этиб, бутун дунёга машҳур бўлган актёр Гульшан Гровер Джамуна, рус режиссёр, аниматор ҳамда продюсери Владлен Барбега журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди ва барча саволларига жавоб олишди.











Анжуман жуда қизиқарли ўтди. Меҳмонлар кино ва ҳаёт, актёр маҳорати, кинофорум тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Журналистларнинг саволларига, асосан, Гульшан Гровер жавоб берди. У суҳбат давомида юртимизга ташриф буюрганидан хурсанд эканлигини таъкидлади ва ҳаяжонини яшириб ўтирмади.

-Бизнинг мамалакатимизга ташриф буюрганингизда нимани ҳис қилдингиз?

-Аввало, мен ушбу фестивалда иштирок этаётганимдан жуда ҳам хурсандман. Бунинг учун барча тадбир ташкилотчиларига, шунингдек, дўстим Умеш Мехрага ҳам ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Мен кеча фестивал очилишида ўзбек халқининг меҳрибонлигини, меҳмондўстлигини ҳис қис қилдим. Айниқса, бу юртнинг об-ҳавоси тозалиги, кўчаларнинг ободлиги-ю фаровонлиги бу диёрга бўлган ҳавасимни янада орттирди. Ўзбекистоннинг гўзал ўлка эканлигига яна бир бор амин бўлдим.

Голливуд фильмларининг муваффақияти нимада деб ўйлайсиз?

-Бунинг асосий сабаби, биринчи навбатда, фильмларимизда миллийлик, умуминсонийлик, одамийлик каби бир қанча ўлмас туйғуларнинг акс этишида деб биламан. Бундан ташқари, фильмлардаги қаҳрамонларим каби салбий, шафқатсиз хулққа эга бўлган инсонлар устидан яхшилик ғалаба қозониши, ҳар доим яхшилик ва ёмонлик ўртасида аёвсиз кураш бориши ҳам голливуд фильмларининг муваффақиятини белгилайди.

Матбуот анжумани давомида Умеш Мехра ҳамда Владлен Барбе ҳам журналислар саволларига қизиқарли фикрлари билан жавоб қайтаришди.

Матбуот анжуманига халқимиз ардоғидаги актриса Саида Раметова ташриф буюрди. У ҳам журналистлардан қолишмай, савол-жавобда фаол иштирок этди:

-Еътибор берсак, бугунги кунда яратилаётган фильмларнинг аксариятида доим бир хил актёр, актрисалар рол ижро этишяпти. Айтингчи, Умеш Мехра, бу бир хиллик кинога фойда келтирадими ёки зарар. Умуман, сиз фильм суратга олаётганингизда нимага эътибор қаратасиз?

Умеш Мехра

-Режиссёр учун, аввало, яхши сценарий керак. Агар сценарий яхши бўлса, шунга қараб актёр танлаб олинади. Салбий ролга ташқи кўриниши, маҳорати шунга мос актёр, ижобий ва бош ролга эса ҳам маҳоратли, ҳам ички, ҳам ташқи томондан чиройли, энг асосийси, юлдуз актёрлар танлаб олинади. Чунки кино -бу бизнес. Олинаётган фильм юқоридаги талабларга жавоб берса, рол ижро этган актёрларни эл таниса ва яхши қарши олса, бу фильм муваффақият қозонади.

Матбуот анжумани якунида Саида Раметованинг учинчи бор ўтказилаётган "Олтин гепард” кинофоруми тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашдик.

- "Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми кўпчилигимизни тўлқинлантирадиган, ўзимизни қизиқтирадиган кўплаб саволларга жавоб оладиган катта фестивал. Кинофорумнинг менга ёқадиган томони, у миллатларни бирлаштиради, дўстликни мустаҳкамлайди, санъат ривожига катта ёрдам беради, айниқса, бошқа давлат режиссёр, актёрлари билан кино тўғрисида фикр алмашиш, биз уларнинг, улар эса бизнинг маданиятимиз билан танишиш имконини беради.

Санъат инсонларни яхшиликка, гўзалликни кўришга, уни ҳис этишга чорлайди. Куни кеча бўлиб ўтган кинофорумнинг очилиш маросими жуда чиройли ташкил қилинди. Биз чет эл меҳмонларини кутиб олдик, улар билан ўзаро фикр алмашдик. Айниқса, очилиш маросими биз учун дийдор куни бўлди. Негаки, анчадан буён кўрмаган ҳамкасбларимиз билан кўришдик, суҳбатлашдик.

Шу ўринда мен барча ҳамкасбларимга омад тилайман ҳамда кинофорум ташкилотчиларига ва лойиҳа муаллифи Гулнора Каримовага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Inombek tayyorladi
Категория: MULOHAZA | Просмотров: 977 | Добавил: Inombek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]