Бурундаги махсус ҳужайралар мияга сигнал юборгач, биз атрофдаги ҳидларни сезамиз. Лекин шамоллаган одам ҳид сезмай қолишини µаммамиз биламиз. «Касалликдан 6 ҳафта ўтиб ҳам ҳид билиш тикланмаса, шифокорга мурожаат қилиш лозим, чунки бу бирор яширин касалликнинг белгиси бўлиши лозим», – дейди Лестер университети олими Жорж Мерти. Шунингдек, кучли тозалаш воситаларидан тез-тез фойдаланиш ҳам ҳид сезгисидан маҳрум қилиши мумкин. Хусусан, оқартирувчи воситалар буруннинг таъсирчан ҳужайраларини зарарлайди. Тахминан 30 фоиз ҳомиладор аёллар (айниқса, иккинчи ва учинчи уч ойликда) организмида эстроген гормони кўпайиб кетгани учун вақтинча ҳид билмай қолади. Шунингдек, қон босими ошганда керакли дориларни қабул қилмаслик, миянинг олд қисми жароҳатлари, гаймор бўшлиғига бактерия тарқалишига сабаб бўлувчи тиш оғриғи ҳам ҳид билишга таъсир кўрсатар экан.
|