Хонанда Гули Асалходжаева "Мустахкам оила йилига” бағишлаб "Қизгина ” номли қўшиқ ижро этди. Хозирда барча радиотўлқинлари узра ушбу гўзал тарона ўз жарангини сочмоқда. Хаёт Шодмон шеъри Шухрат Зокиров мусиқаси билан басталанган ушбу тарона ўз мухлисларини топган бўлса ажаб эмас. Тез кунда Клип устаси Рустам Муродов ва Мирмақсуд Охуновлар томонидан ушбу таронага клип суратга олиш ишлари бошланади. Шунингдек Гулидан яна бир янги тарона тез кунда мухлислар томон тақдим этилади. Қўшиқ номи "Бахтли бўламиз бирга” янги йўналишда ижро этилган ушбу тарона тез кунда мухлислар томон тақдим этилади.