Ўзбекистон -АҚШ қўшма корхонаси "GM
Uzbekistan" ЁАЖ 2012 йилнинг октябрь ойида Қозоғистонга 885 та
автомобиль сотишга эришди. 2011 йилда бу кўрсаткич 372 та эди. Бу ҳақда
Qncepto консалтинг компанияси ҳисоботида маълумот келтирилган.
Бу ўзбек маҳсулотининг Қозоғистондаги
савдоси 2,38 бараварга ошганидан дарак беради. GM Uzbekistan дилерлари
ушбу ойда бестселлерлар рейтингида Toyota компаниясига етиб олишга
эришди ва иккинчи ўринга кўтарилишди, деб қайд этади компания.
Qncepto берган маълумотга кўра,
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Nexia автомобили октябрь ойида
Қозоғистондаги энг кўп сотиладиган машиналар ичида 3-ўринни эгаллади
(сентябрда 4-ўрин эди). Matiz автомобили эса бу даврда бестселлерлар
ичида 7-ўринга кўтарилиб олди (сенятбрда 10-ўрин эди).
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan қўшма
корхонаси 2012 йилнинг 9 ойида Қозоғистонга 2185 та автомобиль экспорт
қилган (2011 йилда 1262 та эди).
|