19:52 “Фотима ва Зуҳра-2” ёҳуд “Сепсиз келин” | |
![]() Ушбу фильмда ҳам ҳар қандай қиз бу хаётда мард, жасур ва олийжаноб йигитга нақадар муҳтож эканлиги кўрсатиб берилган. Бахтсиз ходиса туфайли ўта ночор ва танг аҳволда қолган оиланинг дарду аламлари, ситамлари томошабинларни бефарқ қолдирмайди. Афтоҳалокатда ҳам аёлидан, ҳам Хасан Хусан фарзандларидан ва яна соғлиғидан ажраган ота ногирон инсонга айланиб қолади. Қолаверса, тобора умри сўниб бораётганлигини сезгач, омон қолган Фотима Зуҳра қизларини фақатгина ишончли қўлларга топшириб кетишни ягона мақсад қилиб олади. Фильмда бош ролларни Зарина Низомуддинова, Умид Искандаров ва Тоҳир Саидовлар ижро этишган. Мелодрамма жанрида суратга олинган ушбу фильмда Зарина хаётда курашувчан, ўзига ишончи кучли бўлган қаҳрамон қизни гавдалантиради. Умид Искандаров эса фильмда ижобий образни талқин этган. Биз юқорида келтириб ўтган ўша олйижаноб йигитни Умид Искандаров талқин этади. "Фотима Зуҳра” фильмини ижодкорлари томонидан тақдим этилиши кутилаётган ушбу фильм тез кунларда томошабинларга тақдим этилади. Ушбу фильм биринчиси каби сенсация бўладими ёки йўқ буни вақт кўрсатади. Фильмда ИНСОНИЙЛИК ва ЭЗГУЛИК улуғланади. Инсон бу хаётда яшар экан, хаётнинг бешавқат зарбаларию, мислсиз сўқмоқларидан ўтиш учун фақатгина битта нарса кераклигини исботлаган. Бу ҳам бўлса МЕҲР... manba: ovoza.com | |
|
Всего комментариев: 3 | |
| |