Актриса ва хонанда Дженнифер Лопес севгилисидан ранжиди. Гап шундаки бир неча кун аввал Каспер Смартни асалари кийимида ижро этган рақси интернет тармоғи орқали тарқалган. Шубхасиз севгилисини бу холатда кўрган Дженнифер Лопес бу воқеадан қаттиқ ранжиди.Сабаби актрисага бундай бачканабозлик хуш келмайди. Каспер бу рақсни ижро этганида, кун келиб таниқли юлдузнинг севгилиси бўлишни тушида ҳам кўрмаган бўлса керакда. Хозирда у "Ер ёрилсаю бу шармандаликдан ерга кирсам”, деб Дженнифер Лопесни ёнида хижолат чекмоқда. Эх Каспер нималар қилиб қўйдинга?
|