15:53
Дилсўз Озодбек Назарбековнинг сингли… Сенсация!

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков латофатли хонанда Дилсўзнинг акаси бўлиб чиқди…фақат қўшиқда. Энг сўнгги шов-шув. "Бегим” билан мухлислар юрагини забт этган Дилсўз ўзининг ниятига етди, халқимизнинг севимли хонандаси билан дуэт ижро этиш бахтига муяссар бўлди. Албатта Озодбек Назарбековнинг Дилсўзнинг истеъдодига берган юқори бахоси хам ушбу дуэт яралишига сабаб бўлди. Энди нега уларни ака сингил деяпмиз? Чунки қўшиқ номи айнан мана шундай- "Ака-Сингил”. Иқбол Мухаммад мусиқаси, Азиз Холмуродов аранжировкаси, Рихслиғой Хотамова сўзи билан ёзилган ушбу дуэт дилларни ларзага келтириши кутилмоқда. Шу пайтгача бу мавзуда қўшиқ айтилмаганди, қолаверса бу каби истеъдодли икки ижодкорнинг ижодий хакорлиги катта ваъдалар бермоқда. Яқин кунларда, эхтимол…концерт дастурида. Озодбек Назарбеков хамда Дилсўз.

Категория: SHOU-BIZNES | Просмотров: 1218 | Добавил: zevs | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]