15 февралда хориж ОАВда Челябинск вилоятида метеорит ёмғири ёққани, кейин бу ёмғир туфайли юзлаб кишилар жароҳатлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ Челябинск вилояти ҳокимлиги ҳудудда тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритди. Расмий тушунтириш губернатор Михаил Юревичнинг сайтида эълон қилинди.
Сайтда берилган хабарда айтилишича, биринчидан, Челябинск вилояти устидан метеорит учиб ўтган, ҳарбий ёки фуқаролик самолёти ҳалокати юз бермаган. Иккинчидан, Челябинскда ҳам, вилоятнинг бошқа шаҳарларида ҳам одамлар оммавий эвакуация қилинмаган.
Губернатор ҳалок бўлганлар, ҳудудда рациация фони ёмонлашгани, метеоритни ҲК уриб туширгани ҳақидаги гап-сўзларни инкор қилди. Юревич аҳолини фақат расмий манбаларга ишонишга чақирди.
Метеорит ёмғири туфайли Челябинскдаги рух заводида портлаш кузатилган, бундан ташқари, кўп биноларда деразалар синган. ФВВ хабарига қараганда, бунинг оқибатида 474 киши жароҳатланг
manba: ovoza.com
|