Буюк Британиянинг Харрогейт шаҳарчасида навбатдаги баҳайбат гуллар ва сабзавотлар кузги кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу кўргазмага шаҳарнинг турли бурчакларидан бир неча ўнлаб фермерлар, баҳайбат сабзавотларни етиштириш билан шуғулланувчилар ўзларининг "санъат асарлари” билан қатнашишди. Ньюарк шаҳрида яшовчи Питер Глейзбрук томонидан етиштирилган оғирлиги 54, 3 килограмм келадиган кабачки, 8, 16 килограммлик пиёз, 36,74 килограммли гулкарам кўргазманинг қатор совринларини қўлга киритди. Шунингдек турли катталикдаги ва рангдаги гуллар ҳамда сабзавотлар уйғунлигида яратилган махсус девор тахтаси ҳам барчанинг эътиборини ўзига тортди.
|