20:17
"Боулинг Юлдуз" марказида ёнғин юз берди
Тошкент шаҳар марказини боғловчи кўча 2 соатча бир томонлама ёпиб қўйилди.
26 декабрь куни Тошкентнинг Амир Темур шоҳкўчасида жойлашган "Bouling Yulduz” кўнгилочар комплексида ёнғин юз берди. Натижада пойтахт марказини боғловчи Амир Темур шоҳ кўчасининг бир томони 2 соат давомида ёпиб қўйилди, деб хабар беради 12.uz сайти.
Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг 20 дан ортиқ ўт ўчирувчи машинаcи ва махсус отряди, Тошкент шаҳар Фавулодда вазиятлар бошқармаси ходимларидан иборат гуруҳ ёнғинни бартараф этишга эришди.
Ёнғиндан асосан боулинг мажмуасига ёндош жойлашган дискотека зали зарар кўрган. Дискотека зали пластик панеллардан қурилгани, деворлари қалин жун матолар билан қоплангани боис ҳам аланга тез ривожланган. Залдагилар дарҳол эвакуация қилинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЁХББ навбатчилик қисми билдиришича, ёнғин туфайли қурбонлар бўлмаган.
Категория: QIZIQ MALUMOT | Просмотров: 1254 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 4
4 sss  
0
amini yesin

3 UZBEK  
0
niagarani ami chiqiptidee

2 Uzbekistan  
0
Yaxshimas...

1 islux  
0
nima bo'ldi uzi

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]