19:47 БОЛА БУЗИЛСА, КЕЛАЖАК БУЗИЛАДИ! | |
Шайтон одам боласини алдаш учун, уни гуноҳ қилишга мажбурламайди, балки ўша гуноҳни унинг кўзига чиройли қилиб кўрсатади, холос. Ғоявий урушлар ҳам иблиснинг шу тамойилига асосланган. Сиз ўз фарзандингизнинг ҳар куни одам ўлдиришини тасаввур қила оласизми? Буни ҳатто ақлингизга ҳам сиғдира олмайсиз-а? Лекин бу ҳақиқат бўлса-чи? Ҳа, сизнинг болангиз пичоқлаяпти, автоматдан отяпти, заҳарлаяпти… Фақат бошқача йўл билан, «ўйин»да. Лекин...- Компьютер ўйинлари бугунга келиб, болаларнинг ажралмас машғулотига айланди, — дейди психолог Сардорбек Фармонов. -Энди улар варрак учиришни, боболарига қўшилиб ниҳол ўтқазишни хаёлларига ҳам келтиришмайди. Дарсдан кейин ёки дарслардан қочиб бўлса ҳам борадиган жойлари — компьютер ўйинхоналари, кундалик турмушларидаги энг муҳим мавзу - компьютер ўйинлари бўлиб қолган. Бу ўйинларнинг саксон фоизида персонажлар ўта шафқатсиз. Бу, ўз-ўзидан бола онгига виртуал салбий таъсир кўрсатади. Турли хил жанглардан ва қийинчиликлардан, ана ўша «яқин киши»сини тирик олиб ўтиш учун, ўша бола қанчадан-қанча «қон тўкади», қанчадан-қанча «шафқатсизликлар» қилади. Тўғри, буларнинг бари виртуал оламда содир бўляпти, лекин кейинчалик мана шу боланинг ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, совуққон, бешафқат инсонга айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Бола бузилса, келажак бузилaди .
Фируз Халилов | |
|
Всего комментариев: 4 | |||||
| |||||