16:21 bepul.uz – Ўзбекистондаги эълонлар тахтаси | |
![]() Бунинг учун талабномани тўлдириб, тегишли ҳужжатларни топшириб, тегишли идораларга жўнатиш ва эълон чиқишини кутиш керак эди. Ушбу жараёнда кўп вақт (чиқариш тезлиги ва мавсумига қараб хафталаб, ойлаб кутишга тўғри келар эди) ва пул маблағлар (ҳар бир ОАВнинг ўз тарифи мавжуд) сарфланар эди. Хозирда эса бу жараён анча соддалаштирилган ва тезлаштирилган. Интернетнинг кенг тарқалиши билан кўплаб сайтлар пайдо бўлди, буларнинг қаторига bepul.uz ҳам киради. Ушбу сайт турли эълонларни,шу жумладан тижорат –пуллик, ва нотижорат –яъни БЕПУЛ эълонларни ўз ичига олади. bepul.uz сайтида эълонларни жойлаштиришдан мақсад кўчмас мулк, автомобил, компьютерлар, қўл телефонлари, мебел, қурилиш хом ашёлари, ускуналар, иш-вакансиялар ва бошқалар бўйича шахсан мижоз билан, яъни воситачиларсиз ҳар бир битимни тузишдан иборат. Бу қўшимча молиявий харажатларсиз харидорни ёки қизиқтираётган объектни топишга реал имкониятлардан бири ҳисобланади. bepul.uz сайтига ўз эълонларини, ҳаттоки объектнинг расмларини жойлаштира оладиган оддий одамлар, тадбиркорлар, реклама агентлари киради. Шу боис мазкур сайтга кирувчи барча иштирокчилар ушбу таклифни кўришга муяссар бўлади. bepul.uz сайтида эълонлар қуйидаги тоифаларда жойлаштирилади: сотиб оламан, сотаман, ижарага бераман, ижарага оламан, алмашиш,иш, бўш ишчи ўринлар ва х.к. Агар кўчмас мулкни сотишга оид эълон бўлса, кўчмас мулк объектининг тури кўрсатилади: турар жой, тижорат, ер участкаси, тайёр бизнес. Шунингдек, мебел, ускуналар, жиҳозлар ва хоналарнинг ҳажмлари кўрсатилади. Объект турли инфратузилмаларига яқин жойлашганлиги ҳам муҳим ҳисобланади. Эълон энг самарали чиқиш учун товарингиз ёки хизматингиз тўғрисида иложи борича кўпроқ маълумот беришингиз, аниқ нархини, жойини кўрсатишингиз, ва албатта, расмни жойлаштиришингиз лозим. Шу билан бирга сиз билан боғланиш учун алоқа воситаларини: телефон ва электрон почтасини кўрсатишингиз муҳим аҳамият касб этади. Сайтда рўйхатдан ўтиш жуда осон: учта нарсани– исмингизни, Е-mail ингизни ва яшаётган ҳудудингизни кўрсатиб ўтишингиз лозим. | |
|
Всего комментариев: 3 | |
| |