14:50 "ҚАНИ?". ЭНГ МАШҲУР АКТЁРЛАР СИЗГА ЗАВҚ УЛАШАДИ! | |
![]() -Клип мухлисларимга олам-олам қувонч бахш этишига умид қиламан. Клипларимда кўплаб актёрлар, машҳур ҳамкасбларим рол ижро этишган. "Қани?”да жуда кўплаб кино юлдузлари мени қўллаб-қувватлашди. Уларга қандай қилиб миннатдорчилик билдиришга ҳайронман. Ҳар бирининг ижодига ва инсонийлигига таъзимдаман! – дейди, Райҳон. -Турмуш ўртоғингиз ҳам клипда кўриниш берадими? -Албатта! Усиз клип бўладими? (кулади). Дарвоқе, яна бир гап. Райҳон ижодига навбатдаги ҳамла! У куйлаган "Бакабанг”ни қароқчи урди. Қозоқ куйчиси Сиви Маҳмуди ўз она тилида "Бакабанг”ни куйлаб, ҳатто клип ҳам суратга олдиришга улгурибди. (Ўтган йили Руслана "Ёдингдами?”ни рус тилида куйлаганди!) Ишқилиб, ҳамма ижодкорларга инсоф берсин. Айрим пайтда ўзимизникилардан ранжиймиз. Ўйлаб қарасангиз, қароқчиликни ҳамма қиляпти. Муаллифлик ҳуқуқи бўйича жавобгарлик майли бир томон, ҳеч бўлмаса "қароқчи”лар ҳақиқий ижодкорлар расман рухсат сўрашса, виждонан тоза ёндошган бўлишарди! | |
|
Всего комментариев: 0 | |