14:16 Ҳамдўстлик кубоги-2013. Бугун Россия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади | |
![]() Барча учрашувлар 25 минг одам сиғадиган "Петербургский" мажмуасида бўлиб ўтади. Мусобақанинг очилиш маросимига ФИФА президенти Йозеф Блаттер ташриф буюради ва айнан ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйинини бевосита стадиондан туриб кузатади. Россия термаси бўлса, бу мусобақада 2016 йилги Олимпиадаги тайёргарлик кўрадиган футболчиларнинг иккинчи таркибини олиб келишини маълум қилган. Бу ҳақида терма жамоа катта мураббийи Николай Писарев айтиб ўтди. Хуллас, бошқа давлатлар учун унчалик аҳамиятга эга бўлмаган мусобақа биз учун жудаям қизиқдир ва унда термамизнинг барча ўйинларини катта ҳаяжон билан кузатамиз. Бугунги Ўзбекистон термасининг ўйинини "Спорт" телеканали тўғридан-тўғри намойиш этиш эҳтимоли жудаям юқори. Айни пайтда "Мир" телекананалидан фойдаланиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Россияга қарши биринчи урашувда Аҳмаджон Мусаев шогирдларига омад тилаб қолган ҳолда 1-тур анонсини эслатиб ўтамиз:1-тур 18.01.2013 A 16:15 Эстония -:- Тожикистон B 18:30 Қирғизистон -:- Қозоғистон B 21:00 Россия -:- Ўзбекистон 19.01.2013 C 16:15 Молдова -:- Туркманистон | |
|
Всего комментариев: 2 | |
| |