20:11 3D форматдаги илк ўзбек фильми тақдимоти нега қолдирилди? | |
![]() Номаълум сабабларга кўра фильмнинг илк намойиши қолдирилди. Мазкур масала юзасидан аниқ жавоб олиш мақсадида Даракчи.uz фильм продюсери Азиз Паттохов билан боғланди. Азиз Паттохов: — Афсуски, белгиланган кунда фильмни премьера қила олмадик. Маълум қилганимиздек, "Папагандус афсонавий гиёҳ” 3D форматда бўлгани учун унда кўп компьютер графикаси ишлатиляпти. Шунинг учун ҳам ишимиз бироз чўзилди. Бироқ томошабинларни узоқ куттириш ниятида эмасмиз. Насиб қилса, шу ойнинг сўнгги кунларида ёки феврал ойида фильм премьераси бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, ушбу фантастик жанрдаги филмда онасининг хасталигига даво топиш мақсадида афсонавий меҳригиёҳ ўсимлигини излаган йигит ҳақида ҳикоя қилинади. Бош ролни Адиз Ражабов ижро этган. Ролларда — Адиз Ражабов, Алишер Абдукаримов, Ғайбулла Ҳожиев, Маъруф Отажонов... Режиссёр ва сценарий муаллифи — Баҳодир Ортиқов ва Беҳзод Раҳимжонов Ғоя муаллифи ва продюсерлар — Азиз Паттохов, Алишер Абдукаримов, Баҳром Юнусов. | |
|
Всего комментариев: 2 | |
| |