15:02 2012-yilning ENG ENG ENG lari ( shou-biznes ) | |
Йилнинг энг бахтли аёли Лола ЙЎЛДОШЕВА катта саҳнага қайтиб, ижоддаги аввалги мавқеини тиклай олди. Қолаверса, дарз кетаёзган оиласининг мустаҳкамлигига айнан «Мустаҳкам оила йили»да эришди. Хонанда турмуш ўртоғи билан муносабатларига ойдинлик киритиб, яна бирга бахтли ҳаёт кечиришаяпти. Йилнинг энг латофатли аёли Бу номга ижодини бошлаганидан бери латофатли хонанда сифатида тилга олинадиган хонанда ШАҲЗОДАҳамда актриса Дилноза КУБАЕВА сазовор бўлди. Бу икки ижодкор оилада латофатли аёл, ижодда эса латофатли санъаткор! Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Шаҳзода ва Дилноза Кубаеванинг ижоди бу йил анчайин сермаҳсул бўлди. Йилнинг энг сўнгги миш-миши Хонанда қизлар бирин-кетин турмушга чиқишаяпти. Бироқ ҳалигача Манзура ҳамда Муниса РИЗАЕВАдан тўй борасида бирор садо чиқмаяпти, деб турганимизда миш-мишлар болалаб қолди: «Манзура маъмурининг яқин дўсти билан оила қурармиш». Шамол бўлмаса, дарахт учи қимирламаслигини ҳисобга олсак, гап-сўзлар бежиз тарқалмаган. Райҳон ва Йигитали ҳақидаги миш-мишларни бир ёдга олинг-а! Улар тўғрисидаги гап-сўзлар тўй билан ниҳояланди. Ажабмас, тез орада Манзуранинг ҳам... Муниса Ризаевага келсак, у йигитларга ишонмаслигини кўп бора таъкидлаган. Хонанданинг ишончини қозона оладиган мард топилса, бу ёғи тўй деяверинг! Йилнинг энг кўркам куёви Йилнинг энг файзли тўйи 2012 йил санъат вакиллари учун тўй борасида анча самарали йил бўлди. Хонанда Зиёда Қобилова ҳам бу бахтдан бебаҳра қолмади. Зиёда ва Элдорбекнинг 24 ноябрда ўтган тўй маросими сўровномада «Йилнинг энг файзли тўйи» деб топилди. Боиси тўй самимиятга йўғрилган бўлиб, ортиқча дилхираликлар бўлмади. Ҳеч бир муболағасиз хонанданинг тўйига етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган санъат вакиллари ташриф буюрди, дейиш мумкин. Зиёда ваЭлдорбекнинг келгуси ҳаётлари ҳам ўша кунгидек қадрдонлар даврасию ўйин кулгига бой бўлсин! Эътибор бердингизми, Зиёда келин бўлгач, «Шаддод қиз»дан «Содда қиз»га айланди. Йилнинг энг кутилмаган жуфтлиги Сўровномада иштирок этганлар ўйлаб ўтирмай,Райҳон Ғаниева ва Йигиталини «Йилнинг энг кутилмаган жуфтлиги» сифатида танлашди. Бу фикр тўғрилигини барча бирдек тасдиқлашига ишонамиз! «Узукка кўз қўйгандек» иборасини бемалол Райҳон ва Йигиталига нисбатан қўлласак бўлади. Бироқ ташқи кўриниш борасида ёшдаги фарқ ўз сўзини айтмай қўймайди... Икки ёшнинг бахтига кўз тегмасин! Тўй куни — 16 ноябрда Райҳоннинг кўзлари бахтдан порлаётганига барча меҳмонлар гувоҳ бўлганди. Хонанданинг ўша кунги севинчи, бахти ҳеч қачон уни тарк этмасин! Йил қайнонаси Қайноналар ролини маромига етказиб ижро этадиган актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно ЯРАШЕВА «Йил қайнонаси» номини олди. Қизи Мадина Мумтозни узатгач, бола-чақа ташвишидан қутулиб, актрисамизнинг елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлгандиров. Йил бувижониси Бу номга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида УЗОҚОВА муносиб топилди. Назаримизда, мухлисаларга комик ролларни маромига етказиб ўйнайдиган актёр Алишер Узоқовни ота сифатида тасаввур қилиш қийин кўринган шекилли. Акс µолда улар актёрни «Йил отаси» сифатида тилга олишарди. Фурсатдан фойдаланиб, Шоҳида Узоқовани бувилик, Алишер Узоқовни эса оталик бахти билан муборакбод этамиз! Бу хушхабардан бехабарлар диққатига: Шоҳида Узоқова 2 ноябрь куни набирали бўлди. Чақалоққа яхши ният билан Фирдавс деб исм қўйишди. Йилнинг «қаҳрамон» онаси Хонанда Нилуфар УСМОНОВА «Йилнинг «қаҳрамон» онаси» номига лойиқ топилди. Сабаби у ўтаётган йилнинг 4 октябрида учинчи бора оналик бахтига эришди. Хонанданинг уч ўғли: Саидаъзамхон, Иброҳимхон ва Сулаймонхоннинг туғилиши онасининг ижодида танаффус кузатилишига сабаб бўлмаган. Йил отаси... Актёр Фаррух Соипов 8 июль куни фарзандли бўлди. У 3 килограмму 250 грамм туғилган ўғлига Ислом деб исм қўйди. Клипмейкер Ёдгор Носировнинг тўйи шу йил бўлганига қарамай, муддатидан сал аввал ота бўлди. 4 ноябрда туғилган қизига Сабрия деб исм қўйди. Йилнинг энг назокатли келинчаги | |
|
Всего комментариев: 7 | ||||||
| ||||||