20:18
2012 йил якунлари. Янги автомобилдан то қувилган олимпиадачиларгача...
ЙИЛ МАҲСУЛОТИ
Ўзбекистон автомобилсозлари бу йил иккита янги моделдаги автомобилни тақдим этишди. Агар 20 март куни "GM Ўзбекистан” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган "Chevrolet Malibu” автомобилининг тақдимоти бўлиб ўтган бўлса, кузга бориб, яна бир янги - "Chevrolet Cobalt” автомобили омма эътиборига ҳавола қилинди. Ҳар икки автомобил ҳам юксак ҳаракатланиш характеристикаси, замонавий хавфсизлик тизими ва бетакрор интерьери билан алоҳида ажралиб туради. Хусусан, Малибуда икки сексияли Чевролет радиатор панжаралари, кучли ксенон фаралар, шунингдек, светодиодли бежирим орқа чироқлар ўрнатилган. "Chevrolet Cobalt” эса тараққий этиб бораётган бозорлар учун махсус ишлаб чиқилган мутлақо янги русумдаги автомобил бўлиб, ривожланиб бораётган бозорларда ушбу автомобил Б туркумига кирувчи ягона модел ҳисобланади. Бугунги кунда нафақат юртимиз, балки қатор хорижий мамлакатларда ҳам Malibu ва Cobalt га талаб тобора ошиб бормоқда. Бу эса, Ўзбекистон автомобилсозлигининг жорий йилда қўлга киритган яна бир ютуғи десак муболаға бўлмайди.

ЙИЛ ЛОЙИҲАСИ


"Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, "Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси, "Меҳр нури” жамоат фонди, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан ташкил қилинган "1000 та никоҳ ва 1000 та суннат тўйлари” хайрия лойиҳаси шубҳасиз йилнинг энг йирик лойиҳаларидан бирига айланди. "Мустаҳкам оила” йилида кам таъминланган оила фарзандларига бахтли оилалар сафига қўшилиш имконини берган ушбу хайрия лойиҳасининг якунловчи босқичи ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. 2012 йилнинг март ойидан бошланган хайрия лойиҳаси туфайли республикамиз бўйлаб минглаб ёшларнинг энг сара орзу-истаклари рўёбга чиқди. Йил бошидан бери шаҳар ва вилоятларимизда ҳаммаси бўлиб 952 та никоҳ ва 1207 та суннат тўйлари бўлиб ўтди. Ҳомийлар томонидан телевизорлар, гиламлар, музлатгичлар, микротўлқинли печлар ва шу каби маиший хизмат буюмлари совға қилинди.

ЙИЛ РЕКОРДИ


2012 йилнинг 23 июл куни Тошкентда "Ўзбекистон ГТЛ” қўшма корхонаси томонидан "Олтин йўл ГТЛ” бренди остидаги заводга тамал тоши қўйилди. "Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси, Жанубий Африка Республикасининг "Сасол” компанияси ва Малайзиянинг "Петронас” корпорацияси ҳамкорлигида Шўртан газ-кимё мажмуасида қуриладиган завод, яқин келажакда метан газидан синтетик суюқ ёнилғи (ГТЛ) ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Эътиборли томони шундаки, мазкур йирик завод ишга тушиб улгурмасидан жаҳон рекордини ўрнатди. Заводга рамзий пойдевор қўйилиши муносабати билан тайёрланган энг катта чироқли тасвир Гиннес рекордлар китобига қиритилди. 750 минг кв. м. зиёд майдонни эгаллаган ушбу тасвирни ҳосил қилиш учун миллиондан ошиқ (аниқ сони- 1,012,840) диот лампаларидан фойдаланилди. Энг йирик чироқли тасвирни яратишга 6 кун сарфланди. Бунинг учун 24 км. диод труба ва 14 км. сим керак бўлди. Учта генератор, темирйўл станцияси ва Шўртан газкимё мажмуаси объектни керакли бўлган 302 киловатт энергия билан таъминлади. Бундан аввалги рекорд 2010 йил Голландияда, 50 мингта лампа билан ўрнатилганди.

ЙИЛ ВОҚЕАСИ


Йилнинг энг кўп тилинган олинган воқеаси уяли алоқа соҳасида рўй берди. Республикамиз ҳудудида "МТС Ўзбекистон” номи остида уяли алоқа хизматини кўрсатган "Ўздунробита” хорижий корхонаси фаолиятининг тўхтатилиши ОАВларда кенг ёритилгани ва узоқ муддат муҳокама қилингани билан ёдда қолди. 9 млн.дан зиёд абонентга эга компания мансабдор шахслари томонидан содир этилган молиявий жиноятлар ва хизмат кўрсатишда лицензия билан боғлиқ қонунбузарликлар ушбу алоқа оператори фаолиятининг тўхтатилишига олиб келди.

ЙИЛ ҚУРИЛИШИ


Шу йилнинг 28 сентябрь куни Тошкентда «Бунёдкор» спорт комплексининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. "Бунёдкор» спорт мажмуаси ўз ичига 56 гектар майдонни эгаллаган 7 та замонавий майдон, болалар-ўсмирлар футбол мактаби, бассейн ва бошқа замонавий иншоотларни қамраб олган. Дунёдаги энг кўркам футбол ўйингоҳлари қаторидан ўрин олган мазкур мажмуадаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабида иқтидорли футболчиларни тарбиялаш учун барча шароитлар мавжуд. Мактаб мажмуаси ўқув-маъмурий корпус, ётоқхона, спорт зали, сув ҳавзаси, ошхона биноларини ўз ичига олган. Шунингдек, бу ерда ногиронлар учун мўлжалланган алоҳида сектор ҳам мавжуд.
Ушбу стадионда илк расмий учрашув келаси йилнинг март ойида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралаш мусобақаси доирасида Ливан миллий термасини қабул қилади.

ЙИЛ ЮБИЛЕЙИ

2012 йилда Ўзбек футболининг 100 йиллиги кенг нишонланди. Йил давомида республиканинг ҳар бир ҳудудида ушбу сана муносабати билан футбол ўйинлари, футбол фахрийлари билан учрашувлар ташкил этилди. Футболимизнинг 100 йиллигига энг катта совғани футболчиларимиз туҳфа қилишди. Жумладан, октябрь ойида Эронда ўтказилган 16 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Ж.Корея, Эрон, Япония каби кучли рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпиони деган шарафли номга эга бўлишди ҳамда 2013 йили ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланма олишди. Ўсмирларимиз кетидан ёшлар терма жамоаси ҳам Осиёда кучлилардан бири эканини исботлади ва қитъа биринчилигида ярим финалга қадар етиб бориб, улар ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди. Қолаверса тарихда илк бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам жаҳонга чиқишга яқин турибди. Вакилларимиз сўнгги саралаш босқичида 5-турдан кейин "A” гуруҳида 8 очко билан пешқадамлик қилишмоқда. Ўзбек футболининг 100 йиллигида эришилган ушбу ғалабалар бардавом бўлишини истаймиз.

ЙИЛ ҲИСОБОТИ

Шу йилнинг 20 декабрь куни Ёшлар ижод саройида "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармасининг онлайн-ҳисобот конференцияси бўлиб ўтади. Эътироф этиш жоизки, бу юртимизда рўйхатга олинган ташкилотлар орасидаги энг йирик ва ноанъавий ҳисобот анжумани ҳисобланади. Жамғарманинг бир йиллик маданий ва ижтимоий фаолияти якунлари эълон қилинадиган ушбу тадбир бу йил еттинчи маротаба ўтказилмоқда. Онлайн-ҳисобот конференциясини йилнинг энг технологик лойиҳаларидан бири ҳам дейиш мумкин. Ҳар йили жамғарма йил давомидаги амалга оширган иширган ишларини жамотчилик билан жонли равишда www.on-line.uz сайти орқали муҳокама қилади.
Мазкур онлайн-ҳисобот конференциясида 2012 йил якунлари ва амалиётга тадбиқ қилинган лойиҳаларнинг қай даражада самарадорлиги ҳамда бу борада кенг аудитория фикрлари билан танишиш, бундан ташқари, жамғарманинг 2013 йилга белгиланган асосий йўналишлари ва режалари кўриб чиқилади.

ЙИЛ "ҚАҲРАМОН”ЛАРИ



Йил якунида одатда энг бахтиёр кунларни ёдга олишга кўникканмиз, аммо ҳаёт фақат ҳурсандчиликдан иборат эмас. Ўтаётган йилда айрим дилни хира қилган воқеаларга ҳам гувоҳ бўлдик. Уларнинг энг ёдда қолгани ва барчани бирдек ранжитгани 3 нафар олимпиячиларимизнинг тўрт йилликнинг энг муҳим мусобқаси саналмиш Лондон шаҳрида ўтказилган ёзги Олимпиада ўйинларидан четлатилгани бўлди. Шу йилнинг ёзида Британия пойтахтида бўлиб ўтган мусобақа бошланмасиданоқ елкаси ерга тегмаган курашчиларимиздан бири Абдулла Тангриевнинг Олимпиадага қўйилмаслиги эълон қилинди. Бунга сабаб, унинг қон таҳлилидан канабис моддаси топилгани бўлди. Ушбу воқеа унут бўлмасидан умидли гиманастикачимиз Луиза Галиулина ҳам допинг тестидан ўтолмай мусобақадан четлаштирилди. Халқаро Олимпия Қўмитаси спортчимизни 6 ойга - 2013 йил 30 январигача дисквалификация қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Энг алам қилгани, Олимпиаданинг бронза медали совриндори, эркин курашчимиз Сослан Тигиевнинг орадан бир неча ой ўтиб ушбу медалдан мосуво қилингани бўлди. Шу йилнинг 7 ноябрь куни ХОҚ бу спортчимизнинг ҳам допинг-тестидан ўтолмагани учун шундай қарорга келинганини эълон қилди. Шу тариқа Тангриев, Галиулина ва Тигиевлар йилнинг антиқаҳрамонларига айланишди.
Категория: QIZIQ MALUMOT | Просмотров: 2415 | Добавил: Admin | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 8
8 timafey  
0
hechqisi yoq

7 -Saidabroraka-  
0
bumapti

6 -Saidabroraka-  
0

5 -Saidabroraka-  
0

4 BEHRUS1991  
0
Маладес толка кимат болмасин

3 fazik19  
0
Bolarkanu,omad Úzbeklarga...

2 Uzbekistan  
0
Uzbekistan OLG'A !!! Omad.

1 kamina  
0
yahshi omat

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]